ABDULLOH DOMLADAN DUO | АБДУЛЛОХ ДОМЛАДАН ДУО

𝑴𝒂𝒏𝒃𝒂/𝑖𝑙𝑚𝑛𝑢𝑟𝑖
#AbdullohDomla #Duo #ilmnuri #ixlosUz

Пікірлер: 3

  • @IXLOSUZ
    @IXLOSUZ2 жыл бұрын

    *Ассалому Алайкум!* *Азиз Диндошлар, Каналимиз Ривожи Учун, Лайк Босиб, Ўз Хиссангизни Қўшинг.*

  • @hul1ganka_006
    @hul1ganka_00611 ай бұрын

    • АЛЛОҲИМ! Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин! • АЛЛОҲИМ! Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим! • АЛЛОҲИМ! Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир! • Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ! • Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин! • Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ! • Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ! • Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил! • Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут! • Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт! • Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла! • АЛЛОҲИМ! Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз. • Бизларни солиҳ қулларингдан айла! • Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт! • Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер! • Ота-онамни Ўзинг авф эт! • Устозларимни раҳматингга ноил айла! • Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ! • Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин! • Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин! • Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин! • Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин! • Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин! • Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин! • Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин! • Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ! • Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин! • Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин! • Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ! • Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, АЛЛОҲИМ! 🤲 АЛЛОҲИМ, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! • Ўзинг Қодиру мутлоқсан, АЛЛОҲИМ! Бироҳматика я арҳамар роҳимийн! АМИЙН! АМИЙН! АМИЙН! 🤲

Келесі