Аёллар ҳақида энг гўзал шеър!

АЁЛГА МАҚТОВ
Шоирга йўл бўлсин, сизли чизай деб,
бўёқ қуюлтириб турар рассомлар!
Мукаммал ҳуснингиз ёғдуси учун
ой ҳам навбатчилик қилар оқшомлар!
Шоирга йўл бўлсин!
Куйлай деб сизни,
бастакорлар юрар ёқа чок, тажанг:
торни темирчига топширворгудек,
ҳар жаранг устида қилиб неча жанг.
Эъзозингиз буюк!
Саркарда Бобур,
жувонмард руҳлари бўлгай зиёда,
қўшинда биргина от қолса, шунга
сизни ўтқазгандир,
қолиб пиёда...
Шоирга йўл бўлсин!
Сиздаги талъат,
нозиклик кимларни ўйга солмаган?!
Оққуш, сувдан чиқмай, таранавериб,
бежиз бир оёқда ухлаб қолмаган!
Сиздай ясанмоқни истаб, қиш битмай,
Изҳорга лаб жуфтлаб ҳар бир куртаги,
ўриклар чиқдилар - бир тонг тўла гул,
Нур кийди жамики боглар юртдаги.
Шоирга йўл бўлсин, кечикди шоир
бу инжа рақобат, нурли талошга:
Ҳа бизга ҳеч юмуш қолмабди энди
Сизни жуда қаттиқ севишдан бошқа!
Омон МАТЧОН

Пікірлер: 5

  • @boburabdulloyev-lx8fo
    @boburabdulloyev-lx8fo Жыл бұрын

    eng zo‘rr she‘rlar

  • @azamxonmaxmudov5731
    @azamxonmaxmudov5731 Жыл бұрын

    Халкнинг кахрамонлари бу инсонлар. Халкимизнинг манавиятини бойлиги

  • @user-lc7rq5xn9v
    @user-lc7rq5xn9v4 жыл бұрын

    Баракала супер 👍👍👍🇰🇿

  • @ismoildavronov7833
    @ismoildavronov7833 Жыл бұрын

    Омон матжон зўр шоир эди, жойлари жаннатда бўлсин. Омон акага атаб Юлдузлар номли шеър битган эдим

  • @gozaldostqobilova9970

    @gozaldostqobilova9970

    11 ай бұрын

    Sheringizni o'qisam bo'ladimi