Аҳил оилани барбод қилган келин надомати. 3-қисм | Nadomat

Фильм және анимация

"Надомат" ҳаётий воқеа бўйича саҳналаштирилган видеофилм
"Тошкент" телеканали
Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Пікірлер: 7

  • @user-ko6he4tk9f
    @user-ko6he4tk9f4 ай бұрын

    Аллох дан куркмайди бу одамлар яхши инги емон ишни ям хисоби бор

  • @jamilaqurbonova
    @jamilaqurbonova4 ай бұрын

    Шу келтириб уйнайдида зур актриса

  • @muhtorjonholiqov5487
    @muhtorjonholiqov54874 ай бұрын

    Ахмок кизча экан афсус.

  • @user-hw5ne1gv3j
    @user-hw5ne1gv3j4 ай бұрын

    Серял буп кети буям 🤔

  • @user-ko6he4tk9f
    @user-ko6he4tk9f4 ай бұрын

    Вой шунака ям елмлгиз буладими аел астафуруллох

  • @jamilaqurbonova
    @jamilaqurbonova4 ай бұрын

    Нимани килади энди бу эркак.

  • @user-fn2hp4jr5d

    @user-fn2hp4jr5d

    4 ай бұрын

    Улади

Келесі