84-Дарс: Дуо қилишда қатъий сўраш? Дуода қўлни кўтариш ҳақида | Шайх Абдуллоҳ Зуфар Ҳафизаҳуллоҳ

#ДИҚҚАТ #ДИҚҚАТ.
Шайхимиз Абдуллоҳ Зуфар Ҳафизаҳуллоҳнинг.
Шу бугунги кунгача қилган, тугатган ёзиб олинган ва Алҳамдулиллаҳ Аллоҳнинг фазли билан давом этаётган #Китоблар (аудио дарсликлар) тўплами.
1. Мусталаҳ хадис: 7 дарс:
2. Сахих бухорий ва муслимда бўлмаган барча саҳиҳ ҳадислар муснад тўплами
(Жумладан, Термизий Абу Давуд, Насаий, Ибн Можаҳ, муснади Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳларнинг, ва ҳоказолар) 103-та дарс:
3. Усул эътиқоди аҳли сунна вал-жамоа (лаликаий): 145 та дарс:
4. Усулул-фиқҳ: 31 та дарс:
5. Ал-узру билжаҳл: 60 та дарс:
6. Ҳукм: 45 та дарс:
7. Номоз ҳукми: 39 та дарс:
8. Талбиси иблис: 54 та дарс:
9. Рофъул-малам: 12 та дарс:
10. Исломни бузувчилар 35 та дарс:
11. Тавҳид дарси: 93 та дарс:
12. Аёллар дарслари: 33 та дарс:
13. Ақийдатул воситийя: 40 та дарс:
14. Фойда ва қоидалар: 204 та
15. Аддурус фил китман: 10 та дарс:
16. Тафсир дарслари: зухруф сурасигача: 160 та дарс (давом этмоқда)
17. Фиқҳул АВЛАВИЙЯТ: 63 та дарс:
18. Нусрат ва Тамкин: 83 та дарс:
19. Адабул муфрод: 216 та дарс:
20. Ухдуд қиссаси: 27 та дарс:
21. Фитан: 46 та дарс:
22. Усулут тафсир: 66 та дарс:
23. Умдатул аҳкам: 200 та дарс:
24. Адда ва дава: 78 та дарс:
25. Қуръон қиссалари: 187 та дарс:
26. Муслима аёл Аҳкомлари: 60 та дарс:
27. Ҳиммат: 9 та дарс:
28. Ибн Можа: 329 дарс (давоми этмоқда)
29. Латоиф: 52 дарс:
30. Олим Ва Мутаъаллим: 31 та дарс:
31. Сойдил Хотир: 102 та дарс:
32. Ибн Жавзий Аёллар китоби: 37 та дарс:
33. Суҳбат ва Мажлис одоблари: 24 та дарс:
34. Нафс фиқҳи: 92 дарс:
35. Фиқҳи қоидалар: 58 дарс:
36. Хулафои рошидин сийрати (навбатда): 63 дарс:
37. Умавийлар сийрати (навбатда): 31 дарс:
38. Аббосийлар сийрати (навбатда): 86 дарс:
39. Мамлуклар сийрати (навбатда):
40. Аёллар аҳкомлари (навбатда): 151 дарс:
41. Дин ва дунё одоби (навбатда): 77 дарс:
Ва 3254 та савол жавоблар:
@SAVOLLAR_JAVOB
@zufar123
@abdullohzufar3
@At_tamkin
@Al_Adabulmufrod
@Fiqhhh
@Uhdud
@fitnalar
@Maxfiylik
@qisqalar
@foidamp3
@aqiydadarslari
@ayollardarslari
@nomozkitobi
@islomnibuzuvchilar
@talbisiiblis
@tafsirlar
@foida
@Z130804008
@Tavhid_1
@ILMGAHIMM
@IBNMOJAH
@qovaid
@musnadlar
@usuldarsi
@mustalahlar
@vositiyya
@etiqodlar
@avlaviyyat
@Usultafsir
@Tarojuat
#Бу_пост:
Баъзи бирларни ҳар-хил тухмат ёки асоссиз гапирган гаплари сабаб биродарлар қалбига тушган Шубҳани кўтариш учун қўйилди.
Аллоҳ #Устозни Муваффақ қилсин, Ҳақда собит қилсин, Ўз ҳифзида сақласин, қилаётган ишларини уммат учун манфаатли ва Фирдавс жаннатига киришга сабабчи қилсин Аллоҳумма амийн.....!
⬇️⬇️⬇️
@MARUZALAR_123 Адабул-муфрод дарсидан?
84-Дарс: Дуо қилишда қатъий сўраш? Дуода қўлни кўтариш ҳақида.
⬇️⬇️⬇️
@Al_adabulmufrod
#КЎПРОҚ_КАММЕНТ_ЁЗИБ_ЛАЙК_БОСИНГ
Ассаламу алайкум!
Азизлар #ЛАЙК_БОСИНГ_БУ_ҲАМ_БИР_ДАЪВАТ, Каналимизга аъзо бўлиш учун ушбу ссылкани босинг!
⬇️⬇️⬇️
• 1 дан 100 гача бўлган ...
Бизнинг расмий каналларимизга аъзо бўлинг!
Шайҳ Абдували қори раҳимаҳуллоҳ номидаги каналимиз!
⬇️⬇️⬇️
goo.gl/6g6rAV
Асосий савол-жавоблар, канали!
⬇️⬇️⬇️
/ @davattube1523
Охиратга заҳара канали!
⬇️⬇️⬇️
goo.gl/838sBi
Захира каналимиз, СОҒЛОМ ЭЪТИҚОДГА ЙЎЛЛАНМА!
/ @user-jx9xm6il3e

Пікірлер: 67

  • @Dushanbe-cb4bk
    @Dushanbe-cb4bk Жыл бұрын

    Аллох сиздан Рози. Булсин сиздан . Аминь рахмат.

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    Суфён раҳимаҳуллоҳ айтди: "Гуноҳларни қилмаслик ҳам, дуодир" (Аввалги манба). Аллоҳ таоло Ўзига ибодат ва дуо қилишдан бош тортган кимсаларнинг, жаҳаннамга хорланиб ва хўрланиб киришларининг ваъдасини берди. Аллоҳ таоло мазкур оятда муваҳҳидларнинггина дуоларини мустажоб қилишини шарт қилди. Шубҳасиз, ижобат - ўз шартлари ва муносиб дуолар билангина бўлади. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: "Мен ижобатнинг эмас, дуо қилишнинг ғамини чекаман. Агар дуо қилишга илҳом берилса, ижобат ҳам у билан бирга келади"- деган эди[19]. Аллоҳ таоло одамларнинг дуолар билан ибодат қилишлари ва Ўзидан сўрашларини суяди. Расулуллоҳ солалллоҳу алайҳи ва салламдан: "Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади" ҳадиси ривоят қилинган[20]. Дуо - яхшиликлар нозил бўлиши ва балоларнинг даф бўлишидаги катта сабаблардан биридир. Савбон разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисда: "Тақдирни дуогина қайтара олади. Умрни эзгу ишгина узайтиради. Банда қилган гуноҳи сабабли ризқдан маҳрум бўлади", дейилган[21]. Ушбу ҳадис ҳодисалар, умр ва ризқларнинг пешонага ёзиб қўйилган экани ҳақидаги ҳадисларга зид эмасдир. Чунки у нарсаларнинг барчаси ўз сабаблари билан тақдир қилинган. Дуо эса энг катта сабаблардан биридир. "Банда сабабни қилар экан, тақдир амалга ошади. Сабабларни қилмас экан, тақдир ҳам амалга ошмайди. Худди тўйиш ва қониш таом ва сув билан бўлганидек, жаннат ва жаҳаннамга кириш ҳам амаллар билан бўлади"[22]. Шунинг учун ҳам вабо йўқолгунича Шом тоғларига чиқиб туриш учун қайтаётганида Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу бир саҳобанинг: "Аллоҳнинг тақдиридан қочаяпсизми?!"- деб берган саволига: "Аллоҳнинг тақдиридан Аллоҳнинг тақдирига қочмоқдамиз"- деб жавоб берган эди[23]. Бу сўзлар сабабларни ушлаш, тақдирни тақдир билан даф қилишнинг зарурати ва дуо - сабабларнинг энг афзали эканини баён қилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари разияллоҳу анҳумларнинг ишлари дуонинг таъсири ва аҳамиятини очиқ кўрсатиб, "Дуонинг пешонага ёзиб қўйилган нарсага таъсири йўқ" деб айтилган сўзга раддия бермоқда. Дуонинг ижобатини тақозо этган сабаблардан баъзилари ушбу ҳадисда ўз аксини топган: "Учта дуо ижобатдир ва бунда ҳеч шубҳа йўқдир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси, отанинг фарзандига дуоси"[24]. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади: "Сафар узоқ давом этгани сайин банда дуонинг ижобатига яқинроқ бўлади. Чунки унда туғилиб ўсган юртдан узоқдаги ғурбат ва сафардаги қийинчиликлар сабабли синиқлик пайдо бўлади. Қалбдаги бу синиқлик - дуонинг ижобат бўлиш сабабларидан биридир"[25].

  • @user-te3sm3gd9m
    @user-te3sm3gd9m Жыл бұрын

    Аллох илмингизни янада зиёда килсин Устоз рахмад

  • @sfhkkuttdcvnjggtyuffsertfc7517
    @sfhkkuttdcvnjggtyuffsertfc75173 жыл бұрын

    Alloh rozi bolsin ustozlardan

  • @user-wy9ln6wm1f
    @user-wy9ln6wm1f3 жыл бұрын

    АЛЛОХ ТАОЛО РОЗИ БОЛСИН АМИИН УСТОЗ

  • @user-wy9ln6wm1f
    @user-wy9ln6wm1f3 жыл бұрын

    АЛЛОХУ АКБАР

  • @user-oo5lb5oo9p
    @user-oo5lb5oo9p2 жыл бұрын

    Жазакаллоху хойрон Алхамдулиллах Аллох Рози булсин устоздан барчамиздан Аллох илмингизга барака берсин устоз

  • @alpomish2668
    @alpomish2668 Жыл бұрын

    Сизни аллох. учун. Севаман. Маша аллох аллаху акбар

  • @user-uc2ub9mi5w
    @user-uc2ub9mi5w3 жыл бұрын

    Ма шаа Аллох. Аллоху акбар!

  • @qwertypolu18
    @qwertypolu183 жыл бұрын

    Ассалому алайкум мусулмонлар бунча слабый миз лайклани коментариялани тулдириб ташамизами. Аллаху Акбар. Аллах хаммамизни магфират кисин. Амин.Амин. Амин.

  • @jonathanlawrence2249

    @jonathanlawrence2249

    3 жыл бұрын

    dunno if you guys gives a shit but if you guys are stoned like me during the covid times you can stream all of the new series on instaflixxer. Been watching with my brother for the last few months :)

  • @damondillon1480

    @damondillon1480

    3 жыл бұрын

    @Jonathan Lawrence yea, been watching on InstaFlixxer for since november myself :)

  • @user-xp6qs1yr8c
    @user-xp6qs1yr8c2 жыл бұрын

    Шайхимиз Абдуллох Зуфар Ота онагизгарамат сиздан Оллох рози булсин хамда бизданхам

  • @user-wy9ln6wm1f
    @user-wy9ln6wm1f3 жыл бұрын

    АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ВАРАХМАТУЛЛОХИ ВАБАРАКАТУХ

  • @user-eh2rj4lg9r
    @user-eh2rj4lg9r3 жыл бұрын

    Аллох рози булсин биродари азиз.

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    Ўз жони, фарзандлари ва молу дунёси зарарига, қариндошлик ришталарини узиш ва гуноҳ учун дуо қилиш ҳамда дуони тез қабул қилишни сўрашдан қайтарган ҳадислар ворид бўлган: «Фарзандларингиз ва молларингизни баддуо қилманглар, Аллоҳдан сўраладиган - дуо ижобат бўладиган бир соатга мувофиқ бўлиб қолманглар, натижада Аллоҳ дуойингизни қабул қилиб қўйса»[10]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Модомики гуноҳ бўладиган ишлар ёки қарнидошлик ришталарини узиш билан дуо қилмас ва дуони тез қабул бўлишини сўрамас экан, банданинг дуолари қабул бўлаверади"- дедилар. Саҳобалар: "Тез қабул бўлишини сўраш нима дегани?"- деб сўраганларида расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Банданинг: "Дуо қилдим, дуо қилдим, дуоларим қабул бўлмади",- деб умидсизланиб, дуо қилишдан тўхташидир"- дея жавоб бердилар[11]. Дуонинг белгиланган замони ва макони йўқ бўлсада, замон ва маконларниг баракалари бир-биридан фарқ қилади. Масалан: Байтул-Ҳаром, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари ва шу масжид ичидаги расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбари билан уйлари ўртасидаги равза энг баракали жойлардан, саҳар пайти, азон билан иқомат ўртаси ва фарз намозлари ўқилганидан кейинги вақтлар дуо учун энг муносиб вақтлардан ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Дуоларнинг қайси бири қабул бўлади?"- деб сўралганида: "Кечанинг охирги қисми ва фарз намозлари сўнггида қилингани"- деб жавоб бердилар[12]. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Роббимиз таборака ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганида қуйи осмонга тушади ва: «Роббимиз Таборака ва Таоло ҳар кеча, кечанинг учинчи қисми қолганда Самоуд-дунёга тушиб: Ким менга дуо қилади дуосини ижобат қиламан, ким мендан сўрайди тилагини бераман, ким мендан мағфират сўрайди уни мағфират қиламан, дейди»[13]. Дуо қабул қилиниши умид қилинган вақтлар - кечанинг охирги учдан бири, азон пайти, азон билан такбир ўртаси, фарз намозлардан сўнгра, имомнинг жума куни минбарга чиқиш пайтидан то жума намозининг фарзи ўқилгунича ва жума куни аср пайтидан кейинги охирги лаҳзалардир[14]. Дуонинг мақбул бўлиши умид қилинган вақтлардан бири - сажда ҳолатидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Банданинг Роббисига энг яқин бўлган пайти - саждадаги пайтидир. Бас, (у онда) кўп дуо қилингиз!"[15]. Арафот куни, вақт ва фарзнинг шарафи бирлашган бир пайт ва рамазон ойи дуолар ижобат бўлиши умид қилинган вақтлардан биридир. Мусулмон дуо учун энг афзал вақтларни, хусусан саҳарларни танласин. Аллоҳ таолога бор ҳиммати билан юзлансин. Роббисига муножот қилар экан, дунёвий алоқаларидан айрилсин. Дуони ёлбориб, синиқлик, ҳокисорлик ва камтарлик билан қилсин. Таҳорат олиб, Қиблага қараб, Аллоҳ таолога ҳамду сано ва пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтсин. Сўнгра, маъсур - пайғамбаримиздан ривоят қилинган ва пурмаъно сўзлар билан дуо қилсин. Маъсур бўлмаган сўзлар билан ҳам дуо қилса бўлаверади. Агар юқоридаги шартларга асосан бўлса. Аллоҳ таоло: "Менга дуо қилинглар ижобат қиламан!"- деб айтган ваъдасига вафо қилади. Чунки У, вафодорларнинг вафодоридир.

  • @user-ho7ke3if8p
    @user-ho7ke3if8p3 жыл бұрын

    Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух иймон эгаларига Аллоҳнинг саломи бўлсин

  • @aboykfotosho9440

    @aboykfotosho9440

    3 жыл бұрын

    Ва алайкум ассалам ва рохматуллохи ва барокатуху

  • @sfhkkuttdcvnjggtyuffsertfc7517

    @sfhkkuttdcvnjggtyuffsertfc7517

    3 жыл бұрын

    Va aleykum assalam va rohmatullohi va barokatuhu inşaAlloh. Siz aytgan insonlardan bolaylik

  • @Uzbekuzvideo

    @Uzbekuzvideo

    3 жыл бұрын

    Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ ва баракатуҳ

  • @qahqahachoyxona5540
    @qahqahachoyxona55403 жыл бұрын

    Alloh rozi bòlsin ustoz masha alloh

  • @sfhkkuttdcvnjggtyuffsertfc7517
    @sfhkkuttdcvnjggtyuffsertfc75173 жыл бұрын

    MaşaAlloh

  • @user-vx5ms2gw7d
    @user-vx5ms2gw7d3 жыл бұрын

    АЛЛОХУ АКБАР КАБИЙРО!!!

  • @user-fh2kr8kx7r
    @user-fh2kr8kx7r3 жыл бұрын

    АЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН СИЗЛАРДДАН ИЛМ УЛАМОЛАРИ ВА ИЛМ ТАРКАТИШГА КУМАК БЕРАЕТГАНЛАРДАН.

  • @zahroumarova8459
    @zahroumarova8459 Жыл бұрын

    жазакамуллохи хойрон касийро

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    المقنبص من كتاب: "التربية الروحية والإجتماعية في الإسلام" لمؤلفه د. أكرم ضياء الدين العمري Муаллиф: Доктор Акрам Зиё Умарий Мутаржим: Ҳусайн Абу Салоҳ Дуо - Ислом динида намоз, рўза ва ҳаж каби бандани Аллоҳ таолога маҳкам боғлаб турадиган ибодатлардан биридир. Инсоннинг моддий алоқаларини табиат ва жамиятга боғлаб, Аллоҳга бўлган боғланишини эътиборсиз қолдирувчи ҳозирги моддий фалсафаларнинг акси ўлароқ, Ислом динида банданинг Аллоҳ таолога боғланиши узоқ масофаларни осонлик билан босиб ўтади. Инсоннинг Аллоҳга боғланиши инъикоси, шубҳасиз, унинг ижтимоий ва борлиқ билан бўлган алоқаларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам дуо, бошқа ибодатлар сингари муайян вақт ёки моддий ва жисмоний куч сарфлашга эҳтиёж бўлмай, ҳамма вақт қилиниши мумкин бўлган ибодатдир. Дуо - энг осон ибодатлардан бўлиб, банданинг қалбини жонлантириш, руҳини уйғотиш ҳамда Аллоҳ ва одамлар билан бўлган алоқаларини самарали қилишга кафилдир. Дуо - банданинг Аллоҳ таолодан лутф ва ёрдам сўраши, ўзининг Унга бўлган муҳтожлиги, заифлигини изҳор қилиши, Холиқни улуғлаб, Унга санолар айтиши, демакдир. Шунинг учун ҳам, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Дуо - ибодатдир"- деган эдилар[1]. Хаттобий раҳимаҳуллоҳ: "Бу ҳадиснинг мазмуни: дуо - ибодатларнинг энг улуғи ёки афзали, демакдир. Инчунун, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳаж - Арафадир", деган эдилар[2]. Аллоҳ таоло дейди: "Роббингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қиламан», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирадилар" (Ғофир: 60); "Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан" (Бақара: 186). Аллоҳ бандаларига яқин. У уларнинг дуоларини эшитади. У шариатига бўйсуниб итоат этган, ижобат бўладиган дуо шартларини билиб, унга амал қилган, ижобатга тўсиқ бўладиган монеъликларни билиб, ундан узоқ бўлган кишиларнинг дуоларини қабул қилади. Аллоҳнинг чақириғига "лаббай" деган ва унга иймон келтирган кишилар тўғри йўлда бўлиб, уларнинг дуолари билан Аллоҳ ўртасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг "Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан" ояти ҳақида шундай деди: "Яъни, амал қилинглар ва севининглар! Чунки иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бандаларининг дуоларини ижобат қилиш ва Ўз фазлу марҳамати билан уларга (сўраганларидан кўра) зиёда қилиш Аллоҳ таолога лойиқдир"[3]. Аллоҳ таоло бандаларига яқин бўлгани учун, улар ўзлари билан Аллоҳ ўртасида воситачиларга муҳтож эмаслар. Аллоҳ бандаларига жон томирларидан ҳам яқинроқ. Улар Аллоҳга ҳар ерда ва ҳамма вақт махфий ҳолатда дуо қила оладилар. Уларнинг бошқа эътиқод ва динларда бўлгани каби фолбинлар, роҳиблар ва руҳонийларни восита қилишга эҳтиёжлари йўқ. Зотан, Ислом динида насоро динида бўлганидек индульгенция йўқ. Индульгенция - христиан черковга келиб, (кўринмаслик учун) парда тортилган курсилардан бирига ўтириб, қилган барча гуноҳларини роҳиб олдида эътироф этиши ҳамда кечириш ва розиликни сўрашидир. Бу ҳолатда инсон ўз қадр-ҳурматини нақадар тубанлаштириши ҳамда ҳаётий сирларини ошкор қилиши инъикос этмоқда. Инсоният тарих давомида ўз эҳтиёжларини сўраш ва гуноҳларига эътироф этиш ва муножот қилиш учун тошлар, дарахтлар ва инсонлардан воситачилар излади. Ислом дини келиши биланоқ бу ишларга чек қўйди ва уни ширк деб эълон қилди. Холиқ билан махлуқ ўртасида воситачилик йўқ эканини баён қилди. Аллоҳ таоло воситачи излаш ва уларга дуо қилишни бир неча оятларда таъқиқлади: "... Аллоҳни қўйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз, у ҳолда албатта золимлардандирсиз!" (Юнус: 106); "(Эй Муҳаммад), уларга Иброҳим хабарини тиловат қилинг! Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» - деганида улар: «Бут-санамларга ибодат қилмоқдамиз. Бас уларга содиқлигимизча қоламиз», дедилар. (Иброҳим) айтди: «Илтижо қилган пайтларингизда (бутларингиз) сизларни(нг илтижоларингизни) эшитадиларми ёки сизларга фойда ё зиён етказа оладиларми?!»" (Шуъаро: 69 - 73). Дуо қилинишга лойиқ бўлган ягона зот - Аллоҳ таолонинг ўзидир. Чунки дуо - дуогўй зарарни кетказиши ёки фойда келтиришини Аллоҳ таолодан сўраса, ибодатдир. Аллоҳ таоло айтди: "(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «Агар дуо-илтижо қилмас экансизлар, Роббим сизларга парво қилмас. Бас, сизлар (У зот юборган пайғамбарни) ёлғончи қилдингиз. Энди албатта (азоб-уқубат) сизларга лозим бўлади»" (Фурқон: 77). Яъни, агар Роббимга ибодат қилмасангиз, Ундан сўрамасангиз, сизларга парво қилмас!

  • @user-te3sm3gd9m
    @user-te3sm3gd9m Жыл бұрын

    Аллох рози булсин Устоз сиздан

  • @ollohniquli4176
    @ollohniquli41763 жыл бұрын

    Alloh rozi bo'lsin

  • @qaxramonatadjanov5920
    @qaxramonatadjanov59202 жыл бұрын

    Рахмат домла чиройли тушнтидиз Оллох Рози босн УЗИ ёр ва мададкор босн

  • @Allohdan_Rohmatini_sorang

    @Allohdan_Rohmatini_sorang

    2 жыл бұрын

    Аллоҳумма амийн

  • @negjjjxjdjdjdxxkxkdkddj
    @negjjjxjdjdjdxxkxkdkddj2 ай бұрын

    Ustoz gap yo'q😊

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ давом этиб айтади: Дуони тазарру, ҳокисорлик ва қўрқиб қилмаган одам - тажовузкордир. Аллоҳ таолога Ўзи жорий қилмаган ибодат билан сиғинишингиз, Ўзи айтмаган ва изн бермаган сўзлар билан ҳамду санолар айтишингиз ҳам, тажовуздир. Чунки бу - ҳамду сано ва дуодаги тажовуздир. Бу тажовуз - сўраш ва талаб қилишдаги тажовузнинг ўзгинасидир"[34]. Шубҳасиз, қалблар ҳаёти - Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилиш ва Унга яқин бўлиш биландир. Серобчилик пайтида Аллоҳ таолони таниш - оғир ва машаққатли ҳолатларда қилинган дуолар ижобатининг катта омиллардан биридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Сиз Аллоҳни серобчилик пайтида унутманг, У сизни қийинчилик пайтида унутмайди!"[35]. Аллоҳ учун қилинадиган ибодат, дуо ва зикрлардан бандани Аллоҳ ато этган неъматлар тўсади. Банданинг дунё неъматларига бўлган эътибори, молу дунё тўплашга ҳарислиги, фарзандларни кўпайтиришга иштиёқи кучайгани, ўз жонига жабр қилишдан қўрқиб ўзини сарҳисоб қилишга муҳтож бўлгани сайин, тоат-ибодатдан осийликка, зикрдан эса ғафлатга ўтиб кета бошлайди. Солиҳ бандалардан бири бўлган Иброҳим Адҳам раҳимаҳуллоҳга: "Дуо қилсак нега дуоларимиз мустажоб бўлмайди? Ахир Аллоҳ таоло: "Менгагина дуо қилинглар ижобат қиламан!" демоқда-ку?"- деб савол берилганида: "Чунки, сизларнинг қалбларингиз ўлгандир!"- деб жавоб берди. - Қалбимизни нима нарсалар ўлдирди? - Уни саккиз хислат ўлдирган: 1) Аллоҳнинг ҳаққини танидингиз, бироқ ҳаққини бермадингиз; 2) Қуръонни ўқидингиз, бироқ унинг ҳукмларига амал қилмадингиз; 3) расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни севамиз, дедингиз, бироқ Унинг суннатларига риоя қилмадингиз; 4) ўлимдан қўрқамиз, дедингиз, бироқ унга тайёргарлик қилмадингиз. 5) Аллоҳ таоло: "Дарҳақиқат, шайтон сизларнинг душманингиздир, бас, уни душман ҳисоблангиз!"- деди (Фотир: 6), сиз бўлсангиз у билан гуноҳларда бирга бўлдингиз; 6) жаҳаннамдан қўрқамиз, дедингиз, бироқ баданларингизни унга ҳозирладингиз; 7) биз жаннатни севамиз, дедингиз, бироқ, унга яраша амал қилмадингиз; 8) кўрпангиздан турганингиздан бошлаб ўз айбларингизни қўйиб, бошқаларнинг айблари билан шуғулландингиз-да, Роббингизнинг ғазабини келтирдингиз. Шундай экан, дуоларинигз қандай мустажоб бўлсин?!"[36]. Гуноҳ ишларга муккасидан кетган айрим одамлар умид ва раҳматларни ифодалаган оятларга ёпишиб оладилар. Маъруф Кархий раҳимаҳуллоҳ: "Ўзинг итоат қилмаган Зотнинг раҳматидан умидвор бўлишинг - аҳмоқлик ва хорликдан бошқа нарса эмас"- деди. Оқил одам ҳушёр бўлади, гуноҳларига тавба қилади, ҳеч иккиланмай Роббисига ибодат қилишга шошилиб, динида собит қилиши учун, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам каби дуолар қилади: "Аллоҳим! Эй қалбларни бурувчи Зот, менинг қалбимни динингда барқарор қил!"[37]. Дуо ижобат бўлиши учун ихлос бўлиши шартдир. Аллоҳ таоло айтди: "Бас (эй мўминлар), сизлар (Аллоҳга) У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз!" (Ғофир: 65). Аллоҳ таоло инсонлар Аллоҳга дуо қилиш, Ундан тилаш ва Ундан паноҳ сўраш табиати билан яралганликлари, ҳатто улар ичидаги кофирлар ҳам бошларига оғир мусибат етса ўз олиҳаларини қўйиб, Аллоҳнинг Ўзигагина ёлборганларини баён қилди: "Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган" (Намл: 62). Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло, кофирларнинг ўз фитратларидан воз кечишларини инкор этди: "Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Камдан-кам эслатма-ибрат олмоқдасизлар!" (Намл: 62). Музтар-ночор одамлардан бири - мазлум одамдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўлишга чақирдилар: "Мазлумнинг дуосидан қўрқ! Чунки у (дуо) билан Аллоҳ ўртасида ҳеч қандай парда йўқдир!;[38] "У (мазлумнинг дуоси) учун само дарвозалари очилади ва Робб азза ва жалла: "Иззатимга қасамки, сенга кейинроқ бўлсада, албатта, ёрдам бераман!"- дейди"[39]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мазкур ҳадислари сиёсий ва ижтимоий адолатнинг кенг дарвозасини очиб, адолат ва садоқат меъёрлари асосида одамларнинг алоқаларини мустаҳкамлайди. Ҳа, Ислом бандаларни Аллоҳга бўлган алоқаларини шундай ислоҳ қилиш учун келган: улар Аллоҳдан бошқасига на дуо ва на ибодат қиладилар. Аллоҳ уларга жон томирларидан ҳам яқинроқдир. У, дуогўйнинг Қуръон кўрсатиб, суннат чеклаган шартлар асосида қилган дуосинигина қабул қилади ва одамларнинг ўзаро алоқаларини мутлақ адолат асосларига биноангина тузатади.

  • @user-tn1sy3pf2c
    @user-tn1sy3pf2c3 жыл бұрын

    Аллох ажрлантирсин.Илмларингиз бунданам зиёда булсин Устоз

  • @user-te3sm3gd9m
    @user-te3sm3gd9m Жыл бұрын

    Аллоху Акбар ☝ 👍 ☝ 👍 ☝

  • @sfhkkuttdcvnjggtyuffsertfc7517
    @sfhkkuttdcvnjggtyuffsertfc75173 жыл бұрын

    Barokalloh

  • @aboykfotosho9440
    @aboykfotosho94403 жыл бұрын

    ма ша Аллох!!

  • @muhammadibnabdullah2524
    @muhammadibnabdullah25243 жыл бұрын

    ASSALOMU ALEYKUM VA ROXMATULLOH.OLLOH İLMİMİZNİ ZİYODA QİLSİN.OLLOH HAMMAMİZDAN ROZİ BOLSİN

  • @zaydcore7519
    @zaydcore7519 Жыл бұрын

    الحمد لله رب العالمين ثم جزاه الله خيرا و جزاك الله خيرا

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    Эскирган кийимларни кийиш, чанг теккан ва тўзғиган сочлар ҳам, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда ифодаланганидек, дуо ижобатининг омилларидандир: "Сочлари тўзғиган, чанг теккан ва жулдур кийим кийган қанча одам борки, унга эътибор берилмайди. Бироқ, у Аллоҳ номига қасам ичса, Аллоҳ унинг қасамини оқлайди!"[26]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмғир сўраш намози учун жулдур кийимда, тавозе ва ёлбориш билан чиққан эдилар[27]. Мутарриф ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳнинг жияни қўлга тушиб қолди. Шунда Мутарриф раҳимаҳуллоҳ эгнига жулдур кийимларни кийиб, қўлига асо олди. Буни кўрганлар: "Нега бундай қилдингиз?"- деб савол берганларида: "Роббим учун ҳокисорлик қилмоқдаман. Шояд У мени жияним учун ҳомий-шафоатчи қилса"- деб жавоб берди (Аввалги манба). Дуо ижобат бўлишининг сабабларидан бири - қўлни осмонга кўтаришдир. Салмон разияллоҳу анҳу айтди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳаёли ва саховатли зот бўлиб, банда қўлларини осмонга (илтижо қилиб) кўтарса, унинг қўлларини ноумид ва бўш қайтаришдан ҳаё қилади"- дедилар"[28]. Дуонинг ижобат сабабларидан яна бири - Аллоҳнинг рубубиятини такрор-такрор тилга олиб ёлборишдир. Оиша онамиз разияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: "Агар банда: "Ё, Роббим!"- деб тўрт марта айтса (такрорласа) Аллоҳ: "Лаббай, бандам, сўра, тилангинг берилади!"- дейди"[29]. Дуонинг ижобат бўлишига сабаб бўладиган нарсалардан бири - тоат-ибодатларни қилишдир. Бу, ғорга кирганларида ғор оғзини ҳарсанг тош беркитиб қамалиб қолган, Аллоҳ учун холис қилишган амалларини восита қилганларида эса тош сурилиб, ғор оғзи очилган уч кишининг ҳикояси келтирилган ҳадисда баён қилинган. Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ: "Солиҳ амал - дуони (Аллоҳга) етказади"- деди-да: "(Ҳар бир) хуш сўз Унга (Аллоҳга) юксалади ва яхши амални ҳам (Аллоҳ Ўз даргоҳига) кўтаради" (Фотир: 10) оятини ўқиди[30]. Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу айтди: "Аллоҳ, Ўзи ҳаром қилган нарсалардан сақланилса, дуо ва тасбиҳларни қабул қилади"[31]. Муҳаммад ибн Восеъ раҳимаҳуллоҳ айтди: "Озгина тақвонинг бўлиши дуонинг ижобат бўлишига кифоядир" (Аввалги манба). Ривоят қилинишича саҳобаларнинг: "Ё расулуллоҳ, Роббимиз яқинми: Унга пичирлаб гапирсак ёки узоқми: товушимизни кўтариб гапирсак?!- деб берган саволлари Аллоҳ таолонинг: "Агар бандаларим Сиздан Мен ҳақимда сўрасалар айтингки, Мен уларга яқинман" оятининг нозил бўлишига сабаб бўлган[32]. Аллоҳ яқин бўлгани учун ҳам, бандалар товушларини кўтаришга эҳтиёжни ҳис этмайдилар. Аллоҳ таоло Закарийё алайҳис-саломни: "Роббисига дуо-илтижо қилиб деган эди" (Марям: 3) дея мақтади. Бу - Закарийё алайҳис-саломнинг ўз Роббисини яқин эканини ва Унинг хуфёна дуоларни эшитишини билиши туфайли эди. Дуони хуфёна қилиш одобдан экан, Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: "Ошкора ва хуфёна дуо ўртасида етмиш даража бор"- деди[33]. Аллоҳ таоло айтди: "Роббингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, У ҳаддан ошувчи кимсаларни суймас" (Аъроф: 55). Тазарру, хушуъ, синиқлик ва ҳокисорликнинг дуо ижобат бўлиш сабабларидан бири эканида ҳеч шубҳа йўқдир. Шунингдек, Аллоҳ таоло ёқтирмайдиган тажовуз "баланд товуш билан дуо қилиш" деб ҳам тафсир қилинди. Ибн Журайж раҳимаҳуллоҳ айтди: "Товушни кўтариш, бақириб, қичқириш - дуо қилишдаги тажовуздан ҳисобланади".

  • @maliwhadicha5903
    @maliwhadicha59033 жыл бұрын

    Оллох учин яахши курамиз хакимзга дуво килинг.дувога мухтожмиз абдурахмон дэб чакиринг ☝️💔☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    Дуонинг шарт ва одоблари Холис ният, қалб уйғоқлиги, Аллоҳ таолога ҳамду сано ва пайғамбаримизга салавоту салом билан бошлаш, дуодан аввал намоз, садақа ёки рўза тутиш каби солиҳ амални қилиш, гуноҳлардан узоқлашиш, ҳаром луқма емаслик, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "(Ё) яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар ёки Аллоҳ сизларга балосини юборади-да, дуолар қилсангиз ҳам мустажоб бўлмайсизлар!"[4]. Дуо асносида овозни баланд кўтармаслик, мустаҳаб. Аллоҳ таоло айтади: "Роббингизга тазарруъ билан, хуфёна дуо қилингиз!" (Аъроф: 55). Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтди: "Салафлар дуо қилишга берилишар, бироқ овозлари эшитилмас эди. Улар ўзлари билан Роббилари ўртасида пичирлар эдилар, холос. Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳу айтди: "Биз расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик. Бирон бир водийга кўтарилсак таҳлил ва такбир айтар ва овозларимиз кўтарилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳой одамлар, ўзингизни босинг! Сизлар кар ёки ғойиб-узоқда бўлган зотга дуо қилмаяпсизлар. У- сизлар билан биргадир. У - Эшитувчи, Яқин, исми улуғ ва шаъни буюк бўлган зотдир"- дедилар"[5]. Банда Аллоҳга чин юракдан ёлбориб, музтар одамдек илтижо қилса, унинг дуолари ижобатга яқин бўлади. Аллоҳ таоло деди: "Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган" (Намл: 62). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган дуоларни қилиш, мустаҳаб. Чунки, Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавомиъул калим - пурмаъно сўзлар билан дуо қилишни яхши кўрар, ундай бўлмаганини ташлар эдилар[6]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига фасоҳат ва балоғат соҳиби бўлсаларда, кенг юқамровли ва махсус дуоларни ўргатар эдилар. Чунки расулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи ва салламга пурмаъно сўзлар ато этилган эди. Шунинг учун ҳам саҳоблар, Унинг дуоларини ёд олишга тиришар эдилар. Абу Умома разияллоҳу анҳу айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп дуо қилдилар ва биз унинг ҳаммасини ёдлай олмадик. Биз: "Ё расулуллоҳ, сиз кўп дуо қилдингиз ва биз уни ёдлай олмадик"- дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мен сизларга буларнинг барчасини ўз ичига олган дуони ўргатайми?": "Аллоҳим, биз Сендан пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўраган яхши нарсаларни сўраймиз ва Сендан пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сенгина ёрдам сўраладиган зотсан. Кўзланган мақсадга сенинг ёрдаминг ила етилади, куч ва қудрат Аллоҳдандир"- деб айтинглар, дедилар."[7]. Дуо қилаётганда бир матлаб остига кирган тафсилотларни кўпайтириш макруҳдир. Масалан: Аллоҳ таолодан жаннатни сўрар экан, жаннат неъматларини бирма-бир санаб ўтиш ёки жаҳаннамдан паноҳ сўрар экан азоб турларини санаб, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида паноҳ сўраш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни "тажовуз" (меъёрдан ошиш) деб таърифлаб: "Дуода тажовуз қиладиган қавмлар чиқади"- дедилар[8]. Хаттобий раҳимаҳуллоҳ айтди: "Дуода қофиядош сўзларни танлаш ёки сўз санъатига берилиш, макруҳдир. Амри маҳол нарсаларни сўралмайди.Умид қилинмайдиган нарсаларга оғиз очилмайди. Масалан: дунёда мангу қолишни сўралмайди. Ҳолбуки, Аллоҳ таологина мангуликни Ўзи учун танлаб, фонийликни бандалари учун тақдир қилди. Гуноҳ нарсалар, қариндошлик ришталарини узиш ва шу каби таъқиқланган нарсаларни сўраб ҳам дуо қилинмайди"[9].

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    Аллоҳни зикр қилиш - қалбни ҳақ ва ботил, ёмонлик ва эзгулик ўртасини ажрата олмайдиган қилиб, соғлом туйғу ва қийматларни йўқ қилиб ташлайдиган осийлик, гуноҳ, Аллоҳдан ғафлатда қолиш ва нафсу ҳавога эргашиш кирларидан тозалаб, унга жило беради. Аллоҳ таоло айтди: "Биз қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!" (Каҳф: 28). Мусулмон Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсу ҳавосига эргашган, Аллоҳнинг амрларига эътиборсиз кимсаларга эргашмасин! У эзгу ишларни қилувчи, солиҳ, ҳидоят ва яхшилик йўлларида юрган: "Аллоҳни кўп зикр қилувчи зокир ва зокиралар"дан айрилмасин! Зикр энг осон ва енгил ибодат бўлишига қарамай, унинг савоблари каттадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Субҳоналлоҳ, валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" ни айтишим мен учун Қуёш нурини сочган ҳамма нарсадан яхшироқ"[14]. Мудом Аллоҳни зикр қилиш инсонни ҳушёр, ҳаракатчан, фаол, дунё ва охирати учун интиладиган қилиб қўяди. Аллоҳни унутиб, Уни зикр қилмаган одам эса, қилган амалининг жинси билан жазоланади: Аллоҳ таоло уни ўзига унуттиради, дунё ва охират манфаатларини эсидан чиқартиради. Бу - айрим "зокирлар"нинг манфаатларга интилмаслик ва ободончиликдан узоқлашиш каби даъволарининг зиддидир. Аллоҳ таоло айтди: " Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган (яъни, У зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган), бас (шундан кейин Аллоҳ) уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйган (яъни, ўзларига охиратда фойда берадиган амаллар қилишдан юз ўгиртириб қўйган) кимсалар каби бўлмангиз! Ана ўшалар фосиқ-итоатсиз кимсалардир!" (Ҳашр: 19). Ер юзида харобалар ўрнини текислаб, Аллоҳга иймон келтирадиган маданият қасрини қуриш йўлида Ислом уммати руҳ, ақл ва жисмни уйғотишга ўта муҳтождир! Биз ғафлатдан уйғониш, вақтлардан унумли фойдаланиш, фойдаларни қўлга киритиш, кучларни ўз ерига ишлатиш, узоқ асрлар давомида ўзлигимизни унутиб, биёбонларда саргардон бўлгандан кейин яна янгитдан маданият жиловларини қўлга олиш учун жиддий қадамлар ташлашга жуда ҳам муҳтожмиз! Зеро саргардонлигимизнинг ягона сабабчиси: Биз Аллоҳни унутдик ва Аллоҳ бизга ўзлигимизни унуттирди! Ислом дини ҳақ, инсонга ҳақни билдиради. Мусулмонларга ўз ҳуқуқ ва масъулиятларини танитади. Уларни бир-бирларига зулм қилишдан қайтариб, мазлумлар ҳаққини золимлардан олиб беради. Аҳкомларни тоқатга қараб юклайди. Тоқат қилиб, Умматнинг ҳуқуқлари, ҳурмати, шарафи ва молу мулкини, булардан ҳам аввал эътиқодини ҳимоя қилган кишидангина амалларни қабул қилади. Бундан ташқари, катта-ю кичик, ҳокиму фуқароларнинг барчаси бир қонун олдида тенг ҳуқуқли бўлиб, унга бўйсунади. "Дин - халқ учун афъюндир!"- деб айтган саргардон кимсаларнинг даъволари қаерда? Аслида бу даъво, душманлар озиқланиб, мусулмонлар юртига Исломнинг эътиқод қўрғонлари ва ахлоқий қийматларини бузиш, бир халқ ўртасида тарқоқлик ва келишмовчилик ёйиш учун кириб келган залолат ва жаҳолат фикрларигагина муносибдир! Чунки ушбу режа амалга ошса мусулмонлар душманларини қўйиб, ўзлари билан ўзлари овора бўлиб, келажакларини унутадилар-да!! Аллоҳнинг зикри - ишларни пухта бажариш, савдо-сотиқ ва бошқа муомалаларда, омма манфаатларини кўзлаш, ҳақ ва ҳуқуқларни риоя қилиш ва уларга тажовуз қилмаслик, одамларга юмшоқлик қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини поймол этмаслик, уларга ҳамкор бўлиб, сўз ва амалда ҳамдард бўлиш, шараф, молу мулк, ва Ватанни Аллоҳ йўлида ва Аллоҳ розилиги учун жиҳод қилиб мудофаа қилишда ўзига хос уйғонишни вужудга келтиради. Хуллас, зикр - улуғ ибодатлардандир. Ҳолбуки у, ҳар бир инсон учун осон ва қулай, ажри эса улкандир. У маданий қиймат нуқтаи назаридан доимо ҳозирлик ва мудом уйғоқликни шакллайди. (Сўфийларда юз берадиганга ўхшаш) саросимага тушиш ва эс-хушни йўқотиш эмас, балки зикр хушёрликнинг ўзгинасидир.

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    Агар дуо ижобат бўлмаса, мусулмон ниятни тузатиш, қалб самимийлиги ва ҳаром нарсаларни емаслик каби ижобат шартларида қўйган камчиликларига қарасин. Чунки ҳаром луқма ейиш, ҳадис шарифда келганидек, дуонинг ижобат бўлишига катта монеъликлардан биридир. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Албатта Аллоҳ тоййиб-покдир фақат пок нарсанигина қабул қилади. Аллоҳ таоло мўминларни пайғамбарларни буюрган нарсага буюрди, Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг 51- оятида шундай деди: «Эй Пайғамбарлар, ҳалол пок таомлардан енглар ва амали солиҳ қилинглар». Бақара сурасининг 172- оятида эса: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз - покиза нарсалардан енглар». - оятини ўқиб ундан кейин бир кишини зикр қилдилар: Бу киши узоқ сафар қилган, соч соқоли тўзиган, уст боши чангга беланган, қўлини осмонга чўзиб: Эй Роббим, Эй Роббим деб дуо қилади, ҳолбуки, емоғи ҳаром, ичмоғи ҳаром, кийим боши ҳаром, ҳаром билан боқилган, унинг дуоси қандай ижобат бўлсин!»- дедилар"[16]. Ривоят қилишларича, бир киши султон Маликшоҳ ҳузурида Низомулмулкни танқид қилиб: "У ҳар йили юз минглаб динорни илм излаган толибларга ва уламоларга сарф этмоқда. Ҳолбуки, бу маблағ билан Константинополь сурларига байроқ тика оладиган лашкарни таъминлаш мумкин эди!"- деди. Маликшоҳ Низомулмулкни чорлатиб, дашном берди ва мадрасаларни нега қураётганини сўради. Низомулмулк унга шундай жавоб берди: "Мен сиз учун "Тун лашкарлари" деб номланган лашкарларни туздим. Сизнинг аскарларингиз кечалари ором олганида, "Тун лашкарлари" Роббилари ҳузурида сафга туриб, кўз ёшларини тўкадилар. Забонларини ишга соладилар. Аллоҳга сиз ва аскарларингиз учун қўлларини очадилар. Сиз ва аскарларингиз уларнинг ҳимоялари билан яшайсиз, дуолари билан тунайсиз, баракалари билан устингиздан ёмғир ва ризқлар ёғади"[17]. Аллоҳ таоло "Роббингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларда жаҳаннамга кирадилар" (Ғофир: 60) оятида "Менга дуо-илтижо қилинглар" дейиш билан мўъминларни ўз тавҳиди, улуҳият ва ибодат билан ёлғизлашга чорламоқда. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан: "Сизга дуо ибодатнинг ярми эканининг хабари етдими?"- деб савол берилганида: "Ундай эмас, (дуо) ибодатнинг барисидир!"- деб жавоб берди[18].

  • @user-kw5yy2eu3x
    @user-kw5yy2eu3x3 жыл бұрын

    💯

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    Қуръон Каримнинг ушбу: "(Ҳар бир) хуш сўз Унга юксалади ва яхши амални ҳам (Аллоҳ Ўз даргоҳига) кўтаради" (Фотир:10) ояти яхши сўз билан солиҳ амал ўртасини боғлади. Шубҳасиз, хуш сўзларнинг энг афзали - расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Роббисига дуо қилган, ҳамду санолар айтган сўзлардир. У сўзлар - пурмаъно сўзлар. Шунинг учун ҳам, мусулмон бу дуоларнинг баъзиларини ёд билиши ва Роббисига муножот қилаётганда истеъмол қилиши керак. Зеро хуш сўз, Аллоҳ таолога кўтарилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтди: "Агар сизларга бирон ҳадисни айтган бўлсак, унинг тасдиқини Аллоҳнинг Китобидан келтирдик. Агар мусулмон банда: "Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи, Алҳамду лиллаҳи, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Таборакаллоҳ" деса фаришта уни олиб қанотлари остига қўяди-да, осмонга у билан кўтарилади. (Йўлда) фаришталарнинг қайси гуруҳи олдидан ўтмасин улар у сўзларни айтган бандага истиғфор айтадилар. Охири фаришта у сўзларни Аллоҳнинг ҳузурига олиб келади". Шундай деб Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "(Ҳар бир) хуш сўз Унга юксалади ва яхши амални ҳам (Аллоҳ Ўз даргоҳига) кўтаради" (Фотир: 10) оятини ўқиди[6]. Салаф уламоларининг кўпчилиги солиҳ амалгина хуш сўзларни кўтаришини таъкидлаганлар. Чунки, амалсиз сўзнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: "Хуш сўз - Аллоҳнинг зикри. Солиҳ амал эса, Аллоҳ фарзларини адо этиш, демак. Фарзларини адо этар экан Аллоҳни зикр қилган банда, бу фарзлар устига зикрни юклаган бўлади. Бу фарзлар у зикрни ўзлари билан Аллоҳ ҳузурига кўтариб чиқадилар. Аллоҳни зикр қилсада, Аллоҳнинг фарзларини бажо келтирмаган одамнинг сўзлари ортга қайтарилади. Унинг бундай бўлиши тўғридир"[7]. Қатода ва Мужоҳид раҳимаҳумаллоҳлар каби тобиинлар ҳам, шу маънодаги сўзларни айтдилар. Сўзимизнинг хулосаси шуки, сўз билан амал бирга бўлсин. Чунки амал, сўзнинг ростлигига далил бўлиб, ҳаётда сўздан кўра кўпроқ таъсирга эга. Ҳолбуки, Ислом дини назария ва сўзларгагина чекланиб қолмади, балки амалий тарафга кўпроқ эътибор берди. Шунинг учун ҳам саҳобалар, Қуръондан ўн оят ўрганар, у оятлардаги одоб ва аҳкомларни билмай, уларга амал қилмай туриб бошқа оятларга ўтмас эдилар. Натижада, таълимлар сулук ва амалларга айланар эди. Қуръон комил бўлмади ҳамки, Қуръон таълимотлари билан тарбияланган, уни ҳаётининг ажралмас бир парчаси деб билган ва ҳаётига татбиқ қилган бир УММАТ пайдо бўлди. Бу УММАТ ер юзида юрувчи ИСЛОМ эди. Унинг ўрнаги ва мураббийси - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эдилар. Оиша розияллоҳу анҳодан расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқи ҳақида сўралганда: "Набийюллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқи Қуръон эди!"- дея жавоб берган эдилар[8]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга Аллоҳни ҳар замон зикр қилишни ўргатдилар. Улар расулуллоҳ соллоҳу алайҳи ва салламдан Аллоҳга сано айтиш, неъматларига шукр қилиш, мағфиратни сўраш, сабрни изҳор қилиш, мусибатларга розиликни ифодалаш учун дуоларни ўргандилар. Шунинг учун ҳам расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мўъминнинг ишига ажабланаман: Унинг барча иши яхшиликдир. Бу фақат мўъмингагина хосдир: унга қувончли нарса етса шукр қилади, бу унинг учун яхшидир. Бошига мусибат етса сабр қилади, бу ҳам у учун яхшидир"[9]. Шукр ва сабр зикр билан намоён бўлади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу деди: "Аллоҳнинг зикридан кўра Аллоҳнинг азобидан нажот берувчироқ бирон нарса йўқ!"[10]. Чунки зикр бандадан ёмонлик васвасалари ва осийлик сабабларини узоқлаштиради. У расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг келгуси ҳадисларида ифода этилган мустаҳкам қўрғон бўлиб қолади: "Мен сизларни Аллоҳни зикр қилишга буюраман! (Аллоҳни зикр қилган) одамнинг мисоли душман унинг изидан тезлик билан чиққан, у эса мустаҳкам қўрғонга етиб бориб у билан ўзини душмандан ҳимоя қилган одамнинг мисолига ўхшайди. Шунингдек, банда ўзини шайтондан Аллоҳнинг зикри билангина ҳимоя қилади"[11]. Бир киши расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Ё, расулуллоҳ! Нафл ибодатлар кўп бўлганидан уларни қилишдан ожиз қолдим. Менга ўзи енгил, савоби эса кўп бир амални айтсангиз, мен уни маҳкам ушласам"- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Тилинг Аллоҳнинг зикри билан доимо намланиб турсин!"- дедилар[12]. Банда Аллоҳни кўп зикр қилгани сайин, Аллоҳга яқинлиги ортиб боради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ таоло деди: "Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман. Мени зикр қилар экан Мен у билан биргаман. Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан. Бирор жамоа (инсонлар) ичида зикр қилса, Мен уни у (жамоа)лардан кўра яхшироқ бўлган жамоа ичида зикр қиламан. Агар у Менга бир қарич яқин келса, Мен унга бир газ, бир газ яқин келса Мен унга бир қулоч яқин келаман. Менга юриб келса, Мен унга югуриб келаман!"[13].

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    Одамларнинг синов ва машаққатларга нисбатан муносабатлари турлича бўлади. Улардан баъзилари сабр қилади, ибрат олади, истиржоъ айтади (Инна лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиувн) ва савоб умидида бўлади. Зеро, Мутарриф фарзанди вафот этганида қавми олдига соч-соқолини мойлаб, чиройли кийимларини кийиб чиқди. Унга: "Абдуллоҳ вафот этса-ю, сен ҳузуримизга мойлар суриб чиқсанг?!"- деб эътироз билдирганларида: "Уни деб ишларимни тўхтатайми! Ахир Роббим бу мусибатга сабр қилишимга бир неча хислатлар беришни ваъда қилган. Бу хислатларнинг ҳар бири менга дунё ва ундаги барча нарсалардан севимлироқдир. Аллоҳ таоло айтди: "Бирон мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қйтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад). Ана ўшаларга Роббилари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақ йўлни топувчилардир"[17]. Баъзи одамлар бошларига синов келганида доду-фарёд чекадилар. Бардошларини йўқотадилар. Аллоҳга бўлган таваккулни унутиб, Ундан савоб умид қилмайдилар. Гоҳида бу ҳолат уларни аччиқланиш ва тақдирдан норози бўлишга олиб боради. Улар Аллоҳ таолога дуо қилиш, ибодат ва яхши амаллар билан яқинлашиш ўрнига, ибодатларга эътиборсиз бўлиб қоладилар ва: "Дуонинг фойдаси йўқ!"- деб даъво қиладилар. Бунинг сабаби эса иймон заифлиги, ибодатларни одат каби адо этиш ҳамда қалбнинг қалб ибодатларидан бўш бўлишидир. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: "Саксонни қоралаб қолган оқсоқолни кўрдим. Уни жуда яхши танир эдим. У намозларни жамоат билан ўқир ва диндор одамлардан бири эди. Унинг невараси вафот этди. У: "Ҳеч ким дуо қилмасин, чунки Аллоҳ ижобат қилмайди!"- деди. Сўнгра: "Агар ўжарлик қилиб дуо қилсак, Аллоҳ бизнинг биронта фарзандимизни (тирик) қўймайди!"- деди. Мен унинг намозлари ва қилаётган хайрли ишлари одат бўлиб қолгани учун адо этилганини, билим ва иймондан келиб чиқмаганини фаҳмладим. Шундай одамларгина Аллоҳга кўр-кўрона ибодат қиладилар". Онгли мўмин оғир пайтларда Аллоҳгагина суянади. Унинг ортидан эса солиҳ авлодлари дуо қилади. Йўқотган оиласи, молу-дунёси ва обрўсига албатта бадаллар берилади. Қуръон Карим ҳикоя қилган Айюб алайҳис-салом қиссасида синов пайтидаги сабр ва Аллоҳга суянишнинг гўзал намунаси бор. Аллоҳ таоло айтди: " Айюбнинг Роббисига нидо қилиб: «(Роббим), мени бало ушлади. Ўзинг раҳм-шафқат қилувчиларнинг раҳмлироғидирсан», деб илтижо қилган пайтини (эсланг). Бас Биз унинг (дуосини) мустажоб қилиб, ундаги зиён-заҳматни кетказдик ҳамда Ўз ҳузуримиздан меҳрибонлик кўрсатиб, барча ибодат қилувчиларга эслатма-ибрат бўлсин, деб (Айюбга) аҳли-оиласини ва улар билан қўшиб яна ўшаларнинг мислича бола-чақа ато этдик" (Анбиё: 83, 84). Аллоҳ таолонинг Айюб алайҳис-саломнинг оиласини кетказиши, молу дунёларини йўқ қилиши ва баданини касал қилиши Аллоҳ таоло мусаллат қилган уқубат эмас, балки унинг иймонини ва бардошини синаш учун эди. У сабр қилиб, Аллоҳга раҳматини умид қилиб суянганида, Аллоҳ унинг дуоларини мустажоб қилди. Унга шифо берди, аҳл-оиласини кўпайтириб, қайтадан бойликлар ато этди. Унинг Аллоҳга суяниши ва шайтондан паноҳ сўраши жуда ҳам чиройли бўлган эди. Аллоҳ таоло айтади: "(Эй Муҳаммад), бандамиз Айюбнинг Роббисига нидо қилиб «Дарҳақиқат мени шайтон бало ва азоб билан ушлади», деган пайтини эсланг! (Шунда унга айтилди): «Оёғинг билан (остингдаги ерни) тепгин!» (У Аллоҳнинг амрини бажарган эди, ўша ердан бир чашма отилиб чиқди. Сўнг унга айтилди): Мана шу муздек чўмиладиган ва ичимлик сувдир». (Қачонки Айюб у сувда чўмилиб, сўнг ундан ичгач унинг барча зоҳирий ва ботиний дардлари дарҳол шифо топди). Биз Ўз томонимиздан меҳрибонлик кўрсатиб ҳамда ақл эгалари учун эслатма-ибрат бўлсин деб, (Айюбга) аҳли оиласини ва улар билан кўшиб, яна ўшаларнинг мислича (бола-чақа) ҳадя этдик. (Яна Биз Айюбга айтдик): «Қўлингга бир боғ (новдани) олиб, у билан (хотинингни) ургин - қасамингни бузмагин».

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    Яъни, агар Роббимга ибодат қилмасангиз, Ундан сўрамасангиз, сизларга парво қилмас! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Дуо - ибодатдир"- дедилар-да: "Роббингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. Албатта Менга ибодат қилишдан кибр-ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирадилар" (Ғофир: 60)- оятини ўқидилар. Аллоҳ таоло: "Менгагина дуо қилнглар, ижобат қиламан!",- деб ижобат қилишни ваъда қилган экан, инсон Аллоҳдан бошқаси учун қандай ибодат қилади?! Зеро, Аллоҳдан бошқаси фойда бермайди. Чунки Аллоҳ таоло барча нарсага қодир, бошқалар эса Аллоҳнинг изни билангина бирон нарсага қодир бўла оладиган заиф махлуқлардир. Аллоҳ таоло айтди: "Эй инсонлар, бир масал айтилгандир, бас унга қулоқ тутинг: Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар" (Ҳаж: 73). Мушриклар санам ва бутлар бизни Аллоҳга яқинлаштиради деб гумон қилар эдилар. Буни Аллоҳ таоло шундай баён қилди: "«Биз (ўша «худо»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қиламиз»" (Зумар: 3). Қуръон мушрикларнинг бу ишларини рад этди: "Сизлар Баъл (номли олтиндан ясалган бут)га сиғиниб, сизларнинг ҳам, аввалги ота боболарингизнинг ҳам Роббиси - энг гўзал-афзал Яратувчи Аллоҳни тарк қиласизларми?!" (Соффат: 125). Қуръон Карим уларни Аллоҳ таъоло Қиёмат кунида воситачилар ва шерик қилинган махлуқларни чақириши, бироқ улар ижобат қила олмаслигининг ваъдасини берди: "Уларга: «Бутларингизга илтижо қилинглар, (мана энди сизларга ёрдам берсинлар)», дейилиб, уларга илтижо қилинганларида (бутлар) жавоб қилмаслар ва улар азобни кўрадилар. Агар улар ҳидоят топсалар эди (бундай азобни кўрмаган бўлур эдилар)" (Қасас: 64). Модомики, Аллоҳ бандаларига яқин ва дуоларини эшитар экан, воситачи ва шерикларнинг нима кераги бор?!

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    Ислом мусулмонларни ўз биродарларига ғоибона дуо қилишга чақирди. Бу билан улар ўз алоқаларини мустаҳкамлайдилар, ўзаро дўстликларини давом эттирадилар. Аллоҳ таоло айтди: "Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтадилар: «Роббим, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин" (Ҳашр: 10). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Мукаллаф фаришта ўз биродарига ғоибона дуо қилган ҳар бир мусулмон бандага: "Омин, сенга ҳам шунинг мислича бўлсин"- дейди"[1]. Ислом дини мусулмонларни сўз ва амалда мўътадил бўлишларига эътибор берди. У мусулмонларни ўзларига яхшилик қилган кишига яхшилигини эътироф ва у кишининг фазилатини изҳор этиш билан, дуо қилишга рағбатлантириб, уларга: "Жазокаллоҳу хойрон" (Аллоҳ сизга яхши мукофотлар берсин!) дейишни ўргатди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дуони қилган одам, яхшилик қилган кишини етарлича тақдирлаганини баён қилдилар. Чунки бу одам у қилган ишга лойиқ нарсани беришдан ожиз эканини изҳор қилиб, уни Қодир Аллоҳга ҳавола қилган бўлади. Иш бу билан тўхтаб қолмайди. Балки Аршни кўтарувчи ва Арш атрофидаги фаришталар Аллоҳга дуо қилиб, мўъминларнинг гуноҳларини мағфират қилишини сўраб турадилар. Аллоҳ таоло айтди: "Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришталар) Роббиларига ҳамду сано айтиш билан (У зотни барча айбу нуқсонлардан) поклаб-тасбеҳ айтадилар ва У зотга иймон келтирадилар, ҳамда иймон келтирган кишиларни мағфират қилишини сўрайдилар: «Роббимиз, Ўзинг раҳмат-меҳрибонлик ва илм жиҳатидан барча нарсадан кенгдирсан. Бас (ширк амаллардан) тавба-тазарруъ қилган ва Сенинг йўлингга эргашган кишиларни Ўзинг мағфират қил ва уларни дўзах азобидан сақла. Роббимиз, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ-мўмин бўлган кишиларни ҳам ўзинг уларга ваъда қилган мангу жаннатларга дохил қил. Албатта Сенинг Ўзинггина қудрат ва ҳикмат соҳибидирсан. Ўзинг уларни барча ёмонликлардан асра. Кимни ўша Кундаги (Қиёматдаги) ёмонликлардан асрасанг» бас ҳақиқатан унга раҳм-шафқат қилибсан. Мана шу буюк бахтдир" (Ғофир: 7 - 9). Фаришталарнинг мазкур дуоларига ихлосли ва қилган гуноҳларидан тавба қилган мўъминларгина сазовор бўладилар. Айрим инсонлар барча ишни Аллоҳга топширишни раво кўрадилар ва: "Дуо қилиш - инсоннинг барча ишларини Аллоҳга топширишига зид!"- деб ўйлайдилар. "Менгагина дуо қилинглар мустажоб қиламан!" (Ғофир: 60) ояти эса дуо қилиш барча ишларни Аллоҳга топширишдан афзал эканини кўрсатмоқда. Буни ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ ҳам таъкидлаган[2]. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам дуо қилишга рағбатлантирувчи ривоятлар бор. Саҳобалар ҳам расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзларининг ҳаққига дуо қилишларини, баъзилар эса дуо ўргатишларини сўрар эдилар, - Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин! Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: Менга намозимда ўқийдиган бир дуо ўргатинг, - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Эй Аллоҳим мен ўзимга кўп зулм қилдим, гуноҳларни фақатгина сен кечирасан. Сен мени Ўз ҳузурингдан бўлган мағфират билан кечир ва менга раҳм қил. Сен гуноҳларни кечирувчи ва раҳмлисан!"- деб айтинг[3]. Термизий Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ўргатиб дедилар: "Айтинг: "Аллоҳим, ботинимни зоҳиримдан афзал қил ва ошкора ишларимни тузат! Аллоҳим, мен Сендан бандаларингга берадиган мол-дунё, оила ва фарзандларнинг адашмайдиган ва адаштирмайдиган солиҳларидан (беришингни) сўрайман"[4]. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига дуо ўргатишга ҳарисликларининг сабаби улар дуоларида Аллоҳ таолога лойиқ бўлганидек ҳамду сано айтишлари, пурмаъно сўзларни ишлатишлари, дунё ва охират матлабларини биргаликда сўрашлари ҳамда дуо дуогўйнинг ҳолатига муносиб бўлишига эътиборни қаратиш эди. Ҳолбуки, баъзи одамлар гоҳида билмасдан ўзларининг зарарларига ҳам дуо қилиб юборадилар. Дуонинг таъсирлик тарафларидан бири - унда тасбеҳ, таҳлил ва ҳамдларнинг борлигидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Зикр қилганингиз Аллоҳнинг улуғлигига оид тасбеҳ, таҳлил ва ҳамдлар Арш атрофида айланиб туради. Уларнинг асалари ғўнғиллашидек товушлари бўлади. Улар ўзлари(ни зикр қилган одам)ни тилга оладилар. Сизлардан бирингиз (у ерда) уни тилга олиб турадиган нарсанинг бўлишини хоҳламайдими?!"[5].

  • @abuabdurahmon9960
    @abuabdurahmon99603 жыл бұрын

    Ё Роббала Аьламин!Жоним қулингда булган Эй оламларнинг Роббиси Мехрибон ва Рохимли Аллохим, Ё Роббим Аьроф сурасининг 55чи оятингда хабар берганинг огохлантирган Хаддан ошгувчилар сафидан булиб қолишимиздан узинг сақла Ё Рохманир Рохийм ааамиин, Ё Аллохим бизларни Оли-Имрон сурасининг 31оятига муфаффақт эт ааамиин, Қалблар қулида булган Эй оламларнинг Роббиси Мехрибон ва Рохимли Аллохим! Узинга қасамки сен Дуоларимизни қабул қилгувчи Мехрибон ва Рохимли Роббимизсан, Ё Аллохим сенинг даватинга ижобат қилишимиз, Пайғамбаримиз Мухаммад Соллаллоху Алайхи Вассалам курсатган сувратда кайфиятда манзилатда ибодатларни адо этиб Саломат қалб эгаларидан булиб яшаб улиб тирилишлигимизга тавфиқ бер ааамиин Ё Роббала Аьламин Абу Хурайра розияллоху анхуни гунохларини мағфират қил ааамиин, Абу Хурайра розияллоху анхуни Онасини гунохларини мағфират қил ааамиин Рахматларингдан Пайғамбаримиз Мухаммад Соллаллоху Алайхи Вассалам курсатган сувратда кайфиятда манзилатда ибодатларни адо этиб иккала дунё бахт саодатига муфаффақ қил ааамиин Аллохим бизларни Бақара сурасининг 269чиоятига муваффақ қил ааамиин Аллохумма Солли ьалаа Набийина Мухаммад ва алихи ва асхабих ажмаьин Валхамдулилахи Роббил Аьламин бирохматика йаа архомир Рохиймин ааамиин Аллаху Акбар.

  • @oxunjonrayimov8590
    @oxunjonrayimov8590 Жыл бұрын

    Assalomualaykum. Tush haqidagi hadis ajib bo'ldi. Bu nahotki Al adab al mufradda bo'lsa... ajabo...

  • @user-qi3jh4bn2r
    @user-qi3jh4bn2r3 жыл бұрын

    👍👍👍👍👍👍👍

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    И з о ҳ. Айюб алайҳис-салом касаллик чоғларида боқиб парвариш қилган хотинлари бир куни у кишига бепарволик кўрсатганида, Айюб пайғамбар диллари оғриб «Тузалганимда, албатта сени юз дарра ураман», деб қасам ичган эканлар. Шу боисдан шифо топганларидан сўнг, Аллоҳ таоло у кишига ичган қасамларининг устидан чиқишлари учун юзта новдани бир боғлам қилиб боғлаб, у билан хотинларини бир марта уришга амр қилди. Дарҳақиқат Биз (Айюбни) сабр қилувчи ҳолда топдик. У нақадар яхши бандадир. Ҳақиқатан у (Аллоҳ рози бўладиган йўлга) бутунлай қайтувчидир" (Сод: 41 - 44). Айюб алайҳис-салом, бошига мусибат етган ҳар бир киши учун, мусибат қанчалар оғир бўлмасин сабр, Аллоҳга ёлбориш ва Аллоҳга доимий ибодат қилишида катта намунадир. Ислом дини инсонни сабр қилиш ва Аллоҳдан ёрдам сўрашга йўллаган ҳамда қайғуриш ва жазавага тушишдан қайтарган экан, ислом тарихини ёритган асарлар саҳифаларида хилма-хил мусибат ва синовларга бардош берган сон-саноқсиз сабрли мусулмонлар ҳақида ўқишимиз ажабланарли ҳол эмас. Ибн Аби Шайба раҳимаҳуллоҳ Собит ал-Буноний раҳимаҳуллоҳдан нақл қилади: "Сила ибн Ашям ғазотларидан бирида бўлиб, у билан ўғли ҳам бирга эди. У ўғлига: "Ўғлим, олға бос, жанг қил, мен Аллоҳдан шаҳид бўлишингни умид қилиб қоламан!"- деди. У олдинга ўтди, жанг қилди ва ҳалок бўлди. Кейин ота ҳам ҳужумга ўтди ва ҳалок бўлди. Аёллар тўпланиб, унинг хотини Муоза ал-Адавийянинг олдига келдилар. У уларга қарата: "Агар мени табриклаш учун келган бўлсангиз, хуш келибсиз! Агар бошқа мақсадда келган бўлсангиз, орқангизга қайтаверинглар!"- деди[18]. Ушбу исломий оиланинг эркаклари мужоҳид-шаҳид, аёллари эса сабрли-савоб умидида эдилар. Уларнинг барчаси Аллоҳ қўлидаги нарсага ўзларининг қўлларидаги нарсадан кўра қаттиқроқ ишонган эдилар. Абу Зар розияллоҳу анҳу айтди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Дунёда зоҳид бўлиш ҳалолни ҳаром қилиш ва молу дунёни зое қилиш билан эмас. Дунёда зоҳид бўлиш - Аллоҳнинг қўлидаги нарса, сенга, ўзингнинг қўлингдагидан кўра ишончлироқ бўлиши ҳамда бошингга етган мусибат(дан келадиган) савоб, мусибат сенда қанчалар қолсада, сен учун энг севимли нарса бўлиб қолишидир"- дедилар"[19]. Хотима Дуо, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: "Мўъминнинг қуроли, диннинг устуни ва самовоту Ернинг нуридир"[20]. Келинг, ўзлигимизни танийлик ва фарзандларимизга қандай дуо қилишни ўргатайлик! Арабчадан ўзбекчага таржима қилиш 2006 йили 7 июнда (1427 ҳижрий йилнинг Жумодул-аввал ойининг 11 куни) якунланди. Оятлар таржимасида шайх Алоуддин Мансурнинг "Қуръони Карим" изоҳли таржимасидан қисман ўзгартишлар билан фойдаланилди.

  • @abdurahmonabdurahmon9005
    @abdurahmonabdurahmon90053 жыл бұрын

    Иймонимиззи зийода килали даватлариз.. МашаАллох...

  • @abumuso592
    @abumuso5923 жыл бұрын

    Юнус алайҳис-салом дунё ҳаётида дуч келган имтиҳон - инсон бошига келадиган энг катта синовлардан бири эди. Аллоҳ таоло Юунус алайҳис-саломни қавми - Найнаво халқини даъват этиш учун элчи қилиб юборди. Улар бутпараст эдилар. Юнус алайҳис-салом уларни Ислом динига даъват этди. Уларнинг даъватни қабул қилмаганларини кўрганида, бошларига келадиган Аллоҳ азобидан огоҳлантирди ва Аллоҳнинг изни келмай туриб, уларнинг шаҳарларидан чиқиб кетди. Аллоҳ азоби келганида, қавм Ислом динини қабул қилди. Аллоҳ улардан азобни йироқлаштирди. Буни кўрган Юнус алайҳиссалом аччиқланди: "Ахир қавм унинг ёлғон гапирганига ҳеч гувоҳ бўлмаган эди-ку! Ана энди одамлар унинг ҳақида қандай гумонга боришлари мумкин?!". У уларнинг иймон келтирганларини ва нима учун Аллоҳ уларни азобламаганини ҳам билмас эди. Дарғазаб ҳолида кемага минди. У Аллоҳ мени бу қилган ишим учун жазоламайди, деб ўйлаган эди. Бироқ Аллоҳ таоло кемани қаттиқ тўлқинларга дуч келтирди ва кемадагилар кемани ғарқ бўлишдан сақлаш учун қуръа ташлашди, кимнинг номи чиқса уни сувга улоқтиришади. Уч марта қайта-қайта ташланган қуръаларда Юнус алайҳиссаломнинг чиқавергач, ноилож уни денгизга улоқтирдилар. Наҳанг балиқ келиб, Юнус алайҳиссаломни ютиб юборди. Юнус алаҳиссалом уч қоронғилик - кеча, денгиз ва балиқ қорнидаги қоронғилик ичида қолди. Аллоҳ таоло Уни тасбеҳ айтишга илҳомлантирди ва у қоронғи зулматлар ичида: "Ла илаҳа илаа анта субҳонака, инний кунту миназ-золимийн" (Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Сени поклайман! Дарҳақиқат, мен ўз жонига жабр қилганлардан бўлдим!"- дея нидо қилди. Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилди-да, наҳанг балиққа Уни соҳилга олиб бориб чиқаришни ваҳий қилди. Аллоҳ таоло шундай қилиб Юнус алайҳиссаломнинг мусибатини кетказди. Бу - Юнус алайҳиссалом айтган тасбеҳ сабабли эди. Аллоҳ таоло тасбеҳ айтган мўъминларни ҳам бало ва мусибатлардан мана шундай қутқаради: "Зуннун - Юнуснинг (қавмидан) ғазабланган ҳолда (ўз қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унинг зиёнига ҳукм қилмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғу зулматларда туриб: «Ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, эй пок Парвардигор, дарҳақиқат мен (ўз жонимга) жабр қилувчилардан бўлиб қолдим», деб нидо қилган (пайтини эсланг). Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик ва уни ғам-ғуссадан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берамиз" (Анбиё: 77, 78). Юнус алайҳис-салом қиссасида мўъминлар йўлини мунавар қиладиган ибрат ва тушунчалар бор. А) Азоб агар осий ва кофир қавм устига тушажак бўлса, улар устига албатта тушади, гарчи улар азобни кўрган пайтларида иймон келтиришган бўлса ҳам. Аммо Юнус алайҳиссаломнинг қавмидан азобнинг кўтарилиши фақатгина уларга хос бўлган. Аллоҳ таоло айтди: " Қани энди (биз ҳалок қилган қишлоқлар ичида) бирон қишлоқ (аҳли ўз пайғамбарлари айтган азобни сезган вақтларида) иймон келтирсалар эди, албатта иймонлари фойда қилган (яъни, ҳалок бўлмаган) бўлар эди. Фақат Юнус қавмигина (шундай қилди). Иймон келтиришгач, улардан ҳаёти дунёдаги расволик азобини кетказдик ва уларни маълум бир вақтгача (яъни ўз ажаллари билан вафот этгунларича) фойдалантирдик" (Юнус: 98). Б) Мўъмин Аллоҳнинг амри, қазо ва қадарига рози ва таслим бўлиши керак. Ўзи ғазабланмаслиги ва Роббисини ҳам ғазаблантирмаслиги, "Қилган ишимга бирон бир жазо берилмайди"- деб ўзини овунтирмаслиги керак. Чунки, Юнус алайҳиссалом наҳанг қорнидаги бу синовни хаёлига ҳам келтирмаган эди. Агар Аллоҳнинг қазосига рози бўлса эди, бу уқубатга дучор бўлмасди. В) Тасбеҳнинг фазилати. Тасбеҳ айтмаса Юнус алайҳиссалом наҳангнинг қорнидан қайтиб чиқмас эди. Г) Аллоҳ таоло бизга Қуръон Каримнинг ушбу қиссаси билан, шартлари комил бўлганда мустажоб бўладиган дуо лафзларини ўргатди. Юнус алайҳиссаломнинг ушбу: "Ла илаҳа илла анта субҳанака" деб айтган дуоси, уч табақа зулмат пардаларини ёриб, узоқ масофаларга юксалмоқда. У мана шундай гуноҳига иқрор бўлди ва тавба қилди. Унинг тасбеҳи - кечаю-кундуз узилмасдан давом этувчи силсила эди. У наҳанг ютган пайтдаги оғир имтиҳон пайтидагина тасбеҳни унутди, холос. У тезда тасбеҳ айтишга қайтди, шу пайт жисмида ҳаракатни ҳис қилди ва ҳаёт эканини идрок этди. Натижада, дуолари мустажоб бўлди. Аллоҳ таоло айтди: "Бас уни (Роббисининг изнисиз ўз қавмини ташлаб чиқиб кетгани сабабли) маломатга лойиқ бўлган ҳолида бир наҳанг балиқ ютиб юборди. Энди агар у (Аллоҳга доимо) тасбеҳ айтувчилардан бўлмаса эди, албатта у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган кунларигача (яъни қиёматгача) қолиб кетган бўлур эди" (Вас-соффат: 142 - 144). Юнус алайҳис-салом айтган тасбеҳ унинг қутулишига сабаб бўлган бўлса, бу унинг ўзигагина хос эмас. Бу тасбеҳ ҳар замон ва ҳар макондаги мўъминнинг нажотига сабаб бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло айтди: "Биз шундай қилиб мўъминларга нажот берамиз!". Термизий Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳудан ушбу ҳадисни ривоят қилди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Зун-нун (Юнус алайҳис-салом) балиқ қорнида экан: "Ла илаҳа илла анта субҳанака. Инний кунту миназ-золимийн" дуосини мўъмин одам қайси нарса учун ўқиса унга ижобат қилади"[15]. Ҳоким Термизийникига ўхшаш ҳадисни нақл қилиб, уни саҳиҳ деди ҳамда шу қўшимчани илова қилди: "Бир одам: "Ё расулуллоҳ, Юнуснинг дуоси ўзига хос эдими ёки барча мўъминлар учунми?"- деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таолонинг: "Биз уни ғам-ғуссадан қутқардик. Мўъминларни ҳам шундай қутқарамиз!"- деб айтаётган сўзларига қулоқ солмайсанми?"- деб жавоб бердилар[16].

  • @lizard9733
    @lizard97333 ай бұрын

    15:13 😂😂😂😂

  • @dgorikarmani6317
    @dgorikarmani63173 жыл бұрын

    ассалому алайкум бродарлар мусо алайхиссалом мсрдан кочиб мадийанга боргада дарахтни тагида йотиб дуво килган дувосни арабчасини км блса йозилар жазакалох хойр

  • @user-ht3pu7xi3m

    @user-ht3pu7xi3m

    2 ай бұрын

    Йа Робби инна лима анзалта илаййа мин хойри факир

  • @user-zk7rt3qn1o
    @user-zk7rt3qn1o3 жыл бұрын

    Машла алхамдулила

  • @romapsixopat7449
    @romapsixopat74493 жыл бұрын

    АБДУЛЛОҲ ЗУФАРЧИК КРАССАВЧИК! ҲА САН МУЙЯ КАААТТТА ЖАЛАБСАНКУ СУРАЙВЕР КРАССАВЧИГИННИ.. МУЙЯ ҲАБАШ БЛЯ ЖАЛАБ..

  • @aboykfotosho9440

    @aboykfotosho9440

    3 жыл бұрын

    Псих психапат огзингдаги созлар еканга ёпишсин озинг шунакасан исминг хам жисминга мос одамакансанку даф бол буердан борип ошандака одамларинга ёз буер сени жоенг эмас ахмок псих

  • @sfhkkuttdcvnjggtyuffsertfc7517

    @sfhkkuttdcvnjggtyuffsertfc7517

    3 жыл бұрын

    Alloh sizni isloh kilsin bu darslar foydalanişimiz uçun birodar Allohga tavba kiling

  • @user-wy9ln6wm1f
    @user-wy9ln6wm1f3 жыл бұрын

    АЛЛОХУ АКБАР

  • @zahroumarova8459
    @zahroumarova8459 Жыл бұрын

    жазакамуллохи хойрон касийро

  • @muzaffarhanibnadham7766
    @muzaffarhanibnadham77663 жыл бұрын

    Субханаллох, машааллох

  • @user-wy9ln6wm1f
    @user-wy9ln6wm1f3 жыл бұрын

    АЛЛОХУ АКБАР

  • @zahroumarova8459
    @zahroumarova8459 Жыл бұрын

    жазакамуллохи хойрон касийро

Келесі